date
views 81

Ўзбекистон ва Уммон тўғридан тўғри авиақатновлар ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Уммон тўғридан тўғри авиақатновлар ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда
Фото: Дунё
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Уммоннинг Salam Air авиакомпанияси раҳбари Аҳмад ал-Шидҳани ва мазкур компаниянинг халқаро алоқалар бўйича бош директори Мазен ал-Салмани билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, хусусан икки мамлакатни тўғридан тўғри авиақатновлар орқали боғлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ўртасида ҳаво қатновларининг йўлга қўйилиши ўзаро савдо-иқтисодий ва сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилишини таъкидлади.

Музокаралар якунида Salam Air авиакомпанияси раҳбарияти ва Ўзбекистондаги йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида онлайн учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Уммон тўғридан тўғри авиақатновлар ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда