date
views 5 059

Жиззахда бетон тўсиққа урилган юк машинаси ёниб кетди

Жиззахда бетон тўсиққа урилган юк машинаси ёниб кетди
Кадр: Telegram
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Жиззах вилоятида юк автомобили билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 16 март куни соат 10:30 лар атрофида Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 983-километрида юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни қарама-қарши оқимини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда бетон тўсиққа урилган юк машинаси ёниб кетди