Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
"Давлатимиз раҳбари мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади", — дейилади хабарда.
Мамлакат етакчиси Россия президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.
Шунингдек, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам Россия давлат раҳбари сайловларида етакчи бўлган Владимир Путинга табрик телеграммаси йўллади.
Қолаверса, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳам Владимир Путинни Россия президенти этиб қайта сайлангани билан табриклашга улгурди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этди: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади
Петер Сиярто: “Венгрия НАТОнинг Украинага ёрдам бериш бўйича 'аҳмоқона миссияси'да қатнашмайди”
Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”