Тошкентдаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди

Фото: Экология бошқармаси
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат Чилонзор тумани 3-мавзе, 53-сонли аҳоли яшаш хонадонлари олдида юзага келгани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Чилонзор тумани экология бўлими давлат инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 95-моддасига асосан табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди ва атрофлича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат Чилонзор тумани 3-мавзе, 53-сонли аҳоли яшаш хонадонлари олдида юзага келгани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Чилонзор тумани экология бўлими давлат инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 95-моддасига асосан табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди ва атрофлича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…