Тошкентда BMW йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди

Тошкентда BMW йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Пойтахтнинг Юнусобод туманида BMW иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

2024 йил 20 март куни соат 03:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси, 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси қаршисида BMW русумли автомашинаси ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган ва 7-8 марта ағанаган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автоулов ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар