date
views 304

Ўзбекистонда мобил рақам 1,07 млрд сўмга сотилди

Ўзбекистонда мобил рақам 1,07 млрд сўмга сотилди
Товар-хомашё биржасида ўтказилган онлайн аукционда +998200000000 мобил рақами 1 млрд 70 млн сўмга сотилган. Аукцион қоидаларига кўра, харидордан комиссия йиғими (бу ерда 32,4 млн сўм) ҳам ундирилиши кўзда тутилган. Мижоз жисмоний шахс экани кўрсатилган.

Товар-хомашё биржаси ахборот хизматининг маълум қилишича, аукцион ғолиби томонидан тўлов амалга оширилса, бу биржа расмий саҳифаларида эълон қилинади. Мижоз белгиланган миқдордаги тўловни 5 иш куни ичида қилиши керак.

Маълумот учун, Ўзбекистонда мобил рақамларни аукцион орқали сотиш жараёни 2019 йилнинг 4 июнидан бошлаб йўлга қўйилган. Аукцион онлайн шаклда mobilraqam.uzex.uz веб-сайти орқали ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда мобил рақам 1,07 млрд сўмга сотилди