date
views 160

Ўзбекистондаги аёл онлайн-таксичилар сони очиқланди

Ўзбекистондаги аёл онлайн-таксичилар сони очиқланди
Ўзбекистонда мингдан ортиқ ўзини ўзи банд қилган хотин-қизлар онлайн-такси агрегаторлари хизматлари орқали ҳайдовчилик қилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, умумий ҳисобда 1 март ҳолатига ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар 420,8 минг нафарни ташкил этади. Уларнинг 161,5 минг нафардан ортиғи солиқ органлари билан интеграциялашган онлайн-агрегаторлар орқали йўловчи ташиш хизматларини кўрсатмоқда. Эътиборлиси, аёлларнинг бу соҳага қизиқиши ортиб бормоқда: 1 053 нафар ҳайдовчи аёл ушбу онлайн хизматлар орқали йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда.

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида мавжуд маълумотларга кўра, ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар жорий йилнинг дастлабки 2 ойида онлайн-агрегаторлар ёрдамида қуйидаги миқдорларда даромад олган:
  • 1 миллион сўмгача — 104 241 нафар;
  • 1 миллиондан 2 млн сўмгача — 24 350 нафар;
  • 2 миллиондан 5 млн сўмгача — 23 817 нафар;
  • 5 миллиондан 10 млн сўмгача — 7 887 нафар;
  • 10 миллиондан 15 млн сўмгача — 1 180 нафар;
  • 15 миллион сўмдан юқори — 189 нафар.

Фаолиятини қонунийлаштириш ўзини ўзи банд қилган шахсларга нафақат қонуний даромад олиш, балки ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларига ҳам хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги аёл онлайн-таксичилар сони очиқланди
-->