12:16 / 23.03.2024
441

Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган.

“Салимбой”га суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукми тахминан 19 март куни ўқилгани айтилмоқда. Аммо шу пайтгача бу ҳақда расмий ахборот берилмаган.

Манбанинг таъкидлашича, Тошкентда жиноятчиликка қарши курашиш доирасида қўлга олинганларнинг яна бир нечтаси бўйича иш судга чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиев 2023 йилнинг декабр ойи бошида ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда гумонланиб процессуал тартибда ушланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди