21:11 / 23.03.2024
243

Тошкентда чет эл фуқаросига шилқимлик қилган сантехник 5 суткага қамалди

Тошкентда чет эл фуқаросига шилқимлик қилган сантехник 5 суткага қамалди
Тошкент шаҳрида чет эл фуқаросига шилқимлик қилган сантехник жазога тортилди. Kun.uz суд қарорини ўрганди.

Суд қарорида келтирилишича, чет эл фуқароси Б.Л. 2023 йилнинг 1 ноябр куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, яшаш уйига сантехника ишларини бажариш учун келган фуқаро У.С. шилқимлик қилганини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

2024 йил 20 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.

Суд мажлисида сўралган 28 ёшли ҳуқуқбузар У.С. айбига иқрор бўлиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган ҳамда суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Суд У.С.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топган ҳамда унга нисбатан 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда чет эл фуқаросига шилқимлик қилган сантехник 5 суткага қамалди