date
views 216

Андижонда қоидабузар ҳайдовчи жарима майдончаси деворидан ошиб қочиб кетди

Андижонда қоидабузар ҳайдовчи жарима майдончаси деворидан ошиб қочиб кетди
Фото: Видеодан кадр / Zo‘r tv
Андижонда қоидабузар ҳайдовчи жарима майдончасидан девор ошиб қочиб кетди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 24 ёшли ҳайдовчи темир йўл переездини кесиб ўтишда қоида бузган. Уни тўхтатмоқчи бўлган йўл-патрул хизмати инспектори ишорасига бўйсунмай, тўхтамасдан кетиб қолган.

Ҳайдовчи кузатиб борилиб, Кичик даҳа ҳудудида тўхтатилган. У ҳақдаги маълумотлар текширилганда, 30 дан ортиқ қоидабузарлик, 100 млн сўмдан ортиқ муддати ўтган жаримаси борлиги аниқланган.

Транспорт воситаси жарима майдонига олиб борилган. Инспектор ҳайдовчига чора кўраётган пайтда, у жарима майдони деворидан ошиб ўтиб, қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда қоидабузар ҳайдовчи жарима майдончаси деворидан ошиб қочиб кетди