
“Ўзгидромет” 26—30 март кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 26—30 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.
26—28 март кунлари шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, 26—31 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
"Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиш эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
ЎзгидрометНоқулай Об-ҲавоКучли ЁмғирСел-Сув ТошқиниТоғолди ҲудудлариҲайдовчилар Эҳтиёткорлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг