Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш учун 25 март куни Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёев дастлаб Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” корхонасини бориб кўрди.
Таъкидланишича, мазкур корхона йилига 1 минг 200 килограмм заргарлик буюмларини саноат усулида ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонага Туркия, Италия, АҚШ ва Германиядан замонавий ускуналар келтирилиб, 2022 йилда ишга туширилган. Корхонада 100 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган. Шу ернинг ўзида ёшларга ҳунар ҳам ўргатилади.
“Гавҳар груп” 10 минг хил дизайндаги заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирган. Чет эллар билан ҳамкорликда қўл соатларининг тилла корпусини тайёрлаш йўлга қуйилган. 2023 йилда 270 килограмм маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Давлат раҳбари корхонада ишлаётган заргарлар билан суҳбатлашди.
“Мамлакатимизда йилига 100 тонна олтин қазиб оляпмиз. Уни заргар тадбиркорларга бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилган. Очиғи, бундай имкониятлар ҳеч қайси давлатда йўқ. Лекин юртимизда олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланяпти. Олтин қазиб олинмайдиган мамлакатлар биздан кўп экспорт қиляпти. Бу соҳада бироз кечикдик. Шунинг учун ишлаб чиқаришга қўшимча шароитлар яратяпмиз. Бу ҳали бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент корхонада туркиялик ишбилармонлар билан тажриба алмашиш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича мулоқот қилди.
Шунингдек, “Мехмаш” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларини ҳам кўздан кечирилди. Мазкур корхона йилига 20 минг тонна бурама мих ва 18 минг тонна рулонли қоғоз ишлаб чиқариш, 6 миллион долларлик экспорт қувватига эга. 700 киши иш билан таъминланган.
Шавкат Мирзиёев бозор талабидан келиб чиқиб, автомобиль саноатида қўлланадиган маҳкамлаш маҳсулотлари ҳажмини ва экспортини ошириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари юзасидан кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев, Наманганга ташриф, заргарлик корхонаси “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Келгуси йилдан ўқувчилар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади
Кремл АҚШнинг Россияга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига қандай муносабат билдирди?
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...