16:58 / 25.03.2024
94

Ўзбекистон ва Қатар янги иш ўринларини яратиш йўналишида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Қатар янги иш ўринларини яратиш йўналишида ҳамкорлик қилади
Фото: X / MofaQatar_EN
Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири Лулва Рошид ал-Хотир учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Мулоқот чоғида инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш, аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, таълим сифатини ошириш ҳамда маданий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар жаҳоннинг турли ҳудудларида содир бўлаётган низолардан жабр кўраётган аҳолига ёрдам кўрсатиш, уларга бирламчи маҳсулотларни етказиб бериш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашди.

Ўзбекистон ва Қатар халқларини янада яқинлаштириш, ўзаро урф-одатлар билан таништириш мақсадида биргаликда маданий тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида таълим сифатини ошириш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қатар янги иш ўринларини яратиш йўналишида ҳамкорлик қилади