
Бола таъминоти бўйича суднинг ҳал қилув қарори асосида ижро ҳужжатлари Бюро органларига келиб тушар экан,зудлик билан ижро иши қўзғатилади ва алимент пулларини ундириш чоралари кўрилади.
Фарзанд вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент бўйича ижро ҳужжатлари даврий ҳисобланиб кўп йиллар давомида иш юритувда бўлади.
Бюронинг Зангиота бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 11.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Бобажоновдан, ундирувчи У.Бобожонова фойдасига икки нафар фарзани таъминот учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг 3 йиллик қарздорлиги, жами 76.177.000 сўм қарз пуллар ундирилиб,тегишли тартибда расмийлаштирилиб ундирувчига топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар