22:05 / 26.03.2024
259

Тошкентда тиланчи аёллар пул ишлаш учун ўзгаларнинг болаларини ижарага олгани аниқланди

Тошкентда тиланчи аёллар пул ишлаш учун ўзгаларнинг болаларини ижарага олгани аниқланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкентнинг Учтепа туманидаги масжидлар атрофи ва чорраҳаларда ўтказилган рейд давомида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 26 нафар аёл аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, уларнинг тиланчилик қилиб юрган 13 нафар вояга етмаган фарзанди Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Тадбир давомида 3 ёшга тўлмаган, 1,5 ёшлар атрофидаги 3 нафар бола ўзининг онаси бўлмаган бошқа аёллар томонидан тиланчилик қуроли сифатида фойдаланилгани ҳам аниқланган. Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Абдурашид Очиловнинг сўзларига кўра, бу болаларни ўрнатилган тартибда гўдаклар уйига жойлаштириш чоралари кўрилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 188-3-моддасига кўра, тиланчилик билан шуғулланиш БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача (340 минг сўмдан 1 миллион 20 минг сўмгача) жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш, шунингдек, шахсларга алкоголли ичимликларни ёхуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш эса БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Тиланчилик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс бу қилмишни такроран содир этса, Жиноят кодексига асосан 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тиланчи аёллар пул ишлаш учун ўзгаларнинг болаларини ижарага олгани аниқланди