Деворларга ишланган мозаикалар маданий мерос сифатида тан олинди

Деворларга ишланган мозаикалар маданий мерос сифатида тан олинди
Ҳукумат қарори билан республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган 160 га яқин мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилди.

Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.

Қарор билан Кадастр агентлигига деворларга ишланган мозаика композицияларини давлат кадастрига киритиш топширилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар