Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасида «Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.» - деб кўрсатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 08.01.2016 йилдаги қарорига асосан қарздор Д.Ш.дан ундирувчи Ф.К. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/3-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан бўйин товлаб келган.
Шунингдек, муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 прим 4 моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга алимент қарздорликларини қасддан тўламаслигининг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, жиноят ишига ҳужжатлар тўплаш жараёнида 30 000 000 сўм алимент қарздорликни фарзандининг таъминоти учун тўлаб берди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди