79
Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) К.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 32,5 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилояти Фарғона туманида яшовчи 17 ёшли М.Х. содир этгани аниқланди.
Унга кўра, М.Х., жабрланувчи К.А. билан Telegram орқали танишиб, унга “Халями” ботига уланиб пул ўтказса, ютуқ борлиги ҳақида айтиб уни ишонтирган. Жабрланувчи К.А. 32,5 млн сўмни Мавлонбек Орипов исмли шахсга тегишли бўлган банк пластик картасига ўтказиб берган, аммо ҳеч қандай ютуқ олмаганлиги маълум бўлади.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди