Маълумки, бугунги Энергетика тузилмаларининг ўнлаб йиллар олдин қурилган ва ўнлаб йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган, бунинг барини эпақага келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш, қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилишини учун эса ўзига яраша маблағ керак.
Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловларини ўз вақтида тўлаб келинади, яъни тўлов интизоми олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам талайгина.
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан жорий йил бошидан энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 354 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 7 млрд. 450 млн. сўм амалда ундирилди. Шунингдек, қарздорлик эвазига 25 та 851 млн. сўмлик мулклар хатланиб, 10 та 294 млн. сўмлик мулклар электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан «Имон бахт» МЧЖ дан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 45 млн. сўм қарз кўрилган чоралар натижасида тўлиқ ундириб берилди.
Ушбу ундирилган пуллар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинишида хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди