219
Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди
Фото: Киберхавфсизлик маркази
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 33 ёшли Р.Д. (аёл) ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида профил эгаси Р.Д.нинг фотосуратларини ҳақоратли ёзувлар билан интернет ижтимоий тармоғига жойлаштирганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 30 ёшли Х.Ф. (аёл) содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.Ф. Telegram мессенжеридаги профилда, шунингдек, “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали Р.Д.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, камситган ва ушбу аккаунтда унинг фотосуратларини ҳақоратли ёзувлар билан жойлаштиргани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 140-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди