
Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 27 март куни Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси автомашина салон қисмига рухсатномасиз милтилловчи (мигалка) чироқ ўрнатиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128-5-135-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмагани сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
“Ҳайдовчи, унутманг йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишини сўраймиз”, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг