Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ҳонг Конгга қарши ўйини тугагач бир гуруҳ мухлислар тартиб-қоидаларни бузиб стадионга чиқиб кетишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2024 йил 26 март куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ҳамда Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Ҳонгконг терма жамоасини қабул қилди.
Ўйинда миллий жамоа рақиб устидан йирик ғалабага эришиб, ҳал қилувчи 3-саралаш босқичи ва Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубоги-2027га йўлланмани қўлга киритди.
Шу куни ўйин тугагандан сўнг бир неча нафар футбол ишқибозлари тартиб қоидаларни бузган ҳолда стадион майдонига чиқиб кетишган.
Улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга ҳам қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг улар Чилонзор тумани ИИБга олиб борилган.
Тартиббузарларнинг 6 нафари вояга етмаган шахс бўлгани учун МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан уларнинг ота-оналари жаримага тортилган.
Қолган уч нафар шахсга нисбатан ҳам маъмурий баённомалар тузилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.
Суд томонидан қоидабузарларнинг икки нафарига МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларига биноан 5 суткадан, яна бир шахсга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Спорт шарҳловчиси Даврон Файзиевнинг маълум қилишича, ОФК мухлисларнинг ушбу тартибсизлиги учун Ўзбекситон футбол ассоциациясини жаримага тортган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди