Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда йирик давлат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш, энергия ресурсларини тежаш борасида қилинаётган ишлар натижадорлиги кўриб чиқилди. Дунё бозоридаги мураккаб шароитда экспорт тушумларини ошириш, корхоналарнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш, дебитор қарздорлигини камайтириш, харажатлар асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.
Алоҳида эътибор тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт имкониятларини тўла ишга солиш масалаларига қаратилди. Бунинг учун тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишда қулай ишлаб чиқариш ва логистика занжирларини яратиб бериш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Давлат раҳбари ички бозорда нарх-наво барқарорлиги масаласига алоҳида тўхталиб, кундалик истеъмол товарларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, корхоналарнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.
Янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳудудлардаги саноат зоналари ҳамда кооперация имкониятларидан кенг фойдаланиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кераклиги қайд этилди. Асосий эътиборни қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлаш, иш ўринларини кўпайтиришга қаратиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди