«Ўзкомназорат» инспекцияси ҳамда Электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.
Унда Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчасида жойлашган қурилиш объектида фуқаро Ғ.М. томонидан 2 та радиоэлектрон воситалардан (рация) тегишли рухсатномалар расмийлаштирмасдан фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Бу билан фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари «Ўзкомназорат» инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонун 12-моддаси ҳамда «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан ҳужжатлар тўплами умумлаштирилиб, фуқарога нисбатан МЖтКнинг 152-моддаси 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди