118
Сурхондарёда 1,2 минг долларга инглиз тили сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида пул эвазига TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.Р. исмли шахс фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1,1 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июлда Қашқадарёда “Миллий сертификат” тайёрлаб бериш учун 6,6 минг доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди