12:39 / 31.03.2024
245

Тошкентда қалбаки пуллар бериб фуқароларни алдаган 2 нафар шахс ушланди

Тошкентда қалбаки пуллар бериб фуқароларни алдаган 2 нафар шахс ушланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкентда фуқароларга сохта пулларни ўтказиб келган икки йигит ушланган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Бектемир туманида Азим исмли йигит телефонини сотмоқчи бўлганида унга икки йигит харидор бўлади.

Йигитлар телефонни Азимдан 300 долларга сотиб олишади ва унга пулларни бериб кетишади. Бироқ кўп ўтмасдан пуллар сохта экани ойдинлашади.

Чув тушганини англаган Азим дарҳол ИИБга мурожаат қилади. ИИБ ходимларининг тезкор суриштирувлари натижасида Азимга сохта долларларни бериб кетган 1990 ва 1998 йилда туғилган йигитлар ушланади.

Дастлабки суриштирувда икки йигит ўзаро тил бириктириб танишидан олган сохта 1600 долларни фуқароларни алдаб бериб келаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Икки йигитга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қалбаки пуллар бериб фуқароларни алдаган 2 нафар шахс ушланди