Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда “Ислоҳот-ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган тамойил асосида кенг кўламли ва оқилона ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, ҳудудларга Давлат раҳбарининг ташрифи ижтимоий-иқтисодий ривожланишни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.
Жорий йилнинг 25-26 март кунлари Президент Ш.Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифлари ҳудудни ҳар томонлама ривожланишида, аҳолини фаровон ва муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаб беришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Мазкур ташриф давомида нафақат ҳудудда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди, балки ушбу вазифаларни ечими билан боғлиқ устувор йўналишлар, ижро механизми, муддат ва масъуллар ҳамда молиявий манбалар ҳам аниқ кўрсатиб берилди. Мазкур ташриф вилоятимиз халқини ёрқин келажакка бошловчи ташаббуслар билдирилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Ташриф давомида ижтимоий соҳалар, хусусан олий таълим соҳасига ҳам алоҳида урғу берилди. Жумладан, вилоятдаги олийгоҳларда 65 минг талабадан 32 минги бошқа вилоятдан келиб ўқишини инобатга олиб, олийгоҳлар атрофидаги 43 та маҳаллада уй ётоқхоналарини ташкил этиш топшириғи берилди.
Бу борада Наманган давлат университетида ҳам топшириқ ижроси бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда университетда 24082 нафар талаба таҳсил олаётган бўлса, шундан 4294 нафар талаба бошқа вилоятлардан келиб ўқийди. Кундузги таълим шаклида таҳсил олувчи 12602 нафар талабаларнинг 2026 нафари айнан шу тоифадаги талабаларни ташкил этади.
Кўриниб турибдики, бошқа вилоятлардан келиб ўқийдиган талабалар салмоғининг юқорилиги ташриф давомида берилган топшириқнинг жуда ҳам долзарблигини билдириб турибди. Боиси, мазкур тоифадаги талабаларни ҳар ўқув йили бошида турар жой билан таъминлаш масаласи келиб чиқмоқда.
Айни пайтда университетда кундузги таълим шаклида таҳсил олувчи 2963 нафар талабалар университет атрофидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 741 та хонадонда ижара ҳуқуқи асосида яшашмоқда. Шундан 1010 нафар талабаларга ҳар ойда ижара пулининг бир қисми бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши йўлга қўйилган. 2023/2024 ўқув йилининг ўтган 7 ойи мобайнида эса мазкур талабаларга 1,2 млрд. сўм маблағ тўлаб берилди.
Ташриф давомида билдирилган топшириқ ижроси бўйича олий таълим муассасалари атрофидаги маҳаллаларда уй ётоқхоналарнинг ташкил этилиши талабаларни турар жой билан таъминлашда, уларни ва ота-оналарни ҳар ўқув йили бошида сарсонгарчилик ва оворагарчиликларига барҳам берилишида муҳим рол ўйнайди.
Шунингдек, бу борадаги муаммоларни ҳал этишда олий таълим муассасаси ва маҳалла ҳамкорлигини янада кучайишига олиб келади. Уй ётоқхоналарнинг ташкил этилиши талабаларни хавфсизлиги, уларни ўқув машғулотларини етарли даражада ўзлаштириши, яшаш шароитларини мунтазам равишда назорат қилиб яхшилаш бўйича чораларни кўриб боришга ҳам туртки бўлади.
Маълумки, ҳозирги кунда ижара хонадонларида яшовчи талабаларнинг яшаш шароитлари, муаммолари ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан олий таълим муассасаларида тюторлар шуғулланишмоқда. Ташриф давомида берилган топшириқлар эса тюторларнинг билим савияси ва малакасини ҳам янада оширишни тақозо этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда Наманган давлат университетида фаолият олиб бораётган 61 нафар тюторлар учун жорий йилнинг апрель ойида 42 соатга мўлжалланган малака ошириш курси ташкил этилди.
Ушбу курс жараёнига тажрибали мутахассислар жалб этилиб, ёшлар билан ишлашда эътибор бериладиган муҳим жиҳатлар, таълим-тарбия узвийлиги, ота-оналар билан самарали ҳамкорлик олиб бориш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёшлар билан индивидуал ишлаш, психологик методлар каби долзарб мавзуларда маърузалар олиб боришлари белгиланган. Мазкур курс тюторларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш билан бир қаторда талабалар билан тизимли иш олиб боришда муҳим аҳамиятга эга бўлади деб ўйлаймиз.
Президентимизнинг Наманган вилояти ташрифлари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олдимизга долзарб вазифаларни қўйди. Наманган давлат университети жамоаси ҳам ушбу вазифаларни сидқидилдан ва виждонан бажаришади, деб ишонч билан айтамиз.
Наримон Дехканов
Наманган давлат университети биринчи проректори,
сиёсий фанлар доктори
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Наманган давлат университети биринчи проректори,
сиёсий фанлар доктори
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди