Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент шаҳри, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими, ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.И. жами 5,3 минг долларни фуқаро М.Х.га 66,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида жами 18 175 доллар ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Д. ва Э.Х. жами 3,5 минг долларни фуқаро Ш.Х.га 44,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хива шаҳри ва Янгиариқ тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.М. ва Р.П. бошқа бир фуқародан 3,5 минг долларни 43,8 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, фуқаролар И.К. ва О.Й. фуқаро Қ.Р.дан 3,5 минг долларни 43,9 миллион сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 13 миллион сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Янгиҳаёт туманида эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.И. ва М.Л. жами 3,2 минг долларни фуқаро М.Э.га 40,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди