06:00 / 02.04.2024
223

Оч ҳолатда рулга ўтирманг: шифокор сабабини айтди

Оч ҳолатда рулга ўтирманг: шифокор сабабини айтди
Кучли очлик туйғусини бошдан кечираётган ҳайдовчи йўлда хавфли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда диетолог ва терапевт Антонина Саволюк Gazeta.ru билан суҳбатда маълум қилди.

«Соғлом ҳолатдаги катта ёшлилар учун қисқа муддатли очлик хавф туғдирмайди, аммо бу туйғу қанчалик кучли бўлса, ноқулайлик шунчалик кўп бўлади. Ноқулайлик - бу асаб тизимининг ресурсларини емирадиган ва эътиборни чалғитадиган стрессдир», - деб огоҳлантирди шифокор.

Саволюкнинг қайд этишича, агар ҳайдовчи кўпинча ўзининг нохуш физиологик ҳолатидан чалғиса, бу йўлда хавфли вазиятларни келтириб чиқариши ва ҳатто ЙТҲларга сабаб бўлиши мумкин. Шифокор очлик туйғуси, айниқса, соғлиғида муаммо бўлган ҳайдовчилар учун зарарли эканлигини қўшимча қилди.

«Агар ҳайдовчида углевод алмашинуви бузилган бўлса, очлик хавфли тус олади. Мисол учун, танада шакар миқдори тезда тушиши мумкин, яъни концентрациянинг кескин пасайиши, ҳатто диққатни йўқотиш ёки чалкашлик ҳам кузатилади. Бундай одамларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни тақиқлаб бўлмайди, аммо уларнинг физиологик ҳолати яхши овқатланиши устувор бўлиши керак», — дея хулоса қилди Саволюк.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оч ҳолатда рулга ўтирманг: шифокор сабабини айтди