19:20 / 02.04.2024
134

Солиқларни вақтида тўлаш барчамизнинг бурчимиз!

Солиқларни вақтида тўлаш барчамизнинг бурчимиз!
Солиқлар юртимиз фаровонлиги, йўлларимиз равонлиги, аҳоли саломатлигига, фарзандларимиз келажаги учун сарфланади. Афсуски, айрим фуқаролар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини тўламасдан келмоқда. Ваҳоланки, солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Мажбурий ижро бюросининг Қизилтепа туман бўлими томонидан ижро ҳужжатлари бўйича давлат бюджетига солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан солиқ органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 2 ойида 6,7 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли бўлган 5,2 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 26 та 2,6 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 70 нафар қарздорларнинг 381 млн. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундириш иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, бўлим иш юритувидаги “З.С” МЧЖдан 294,5 млн. сўм солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорликни ундириш мақсадида, ҳисоб рақамларига банд солинган ҳамда мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида МЧЖдан жами 294,5 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, давлат солиқ бошқармасининг тегишли ҳисоб рақамларига йўналтирилиши таъминланган.

Солиқ қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқларни вақтида тўлаш барчамизнинг бурчимиз!