Куни кеча блогер Фотима Жўраеванинг Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқлар каналларида Мажбурий ижро бюроси Норин туман бўлими давлат ижрочиси томонидан иш ҳақи билан боғлиқ ҳужжат ижроси таъминланмаётганлиги юзасидан йўлланган мурожаат асосида материаллар ҳамда карикатура жойлаштирилган. Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси мазкур материаллар ва унда келтирилган омилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.
Мажбурий ижро бюроси Норин туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2023 йилнинг 22 июнь ва 26 декабрь кунидаги буйруғига асосан қарздор Норин туман “Агросервис МТП” МЧЖ дан ундирувчи М.Азимов фойдасига жами 46.920.000 сўм ундириш белгиланган. Мазкур суд буйруқлари Бюронинг “МИБ-портал” электрон дастури орқали келиб тушган.
Бироқ, ҳужжат Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-2 ва 8-3-моддаларига тўғри келмаганлиги сабабли қайтарилган.
Маълумот учун, Қонуннинг 8-2-моддасида, айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини улар Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар таъминланиши, яъни иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари — иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириши шарт бўлган тегишли иш берувчига (ташкилотга) тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган, шунингдек, 8-3-моддасида эса, айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари тегишли давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин топширилиши кўрсатилган. (ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар) белгиланган.
Шунга кўра, ундирувчи турмуш ўртоғига ижро ҳужжатини юқорида қайд этилган қонун талаби бўйича топшириши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, ҳужжат ижросини таъминлаш мақадида Норин туман “Агросервис МТП” МЧЖ ҳисобчисига керакли ҳужжатларни қонуний тақдим этиши ҳамда қарздорликни тўлаб бериши ҳақида тушунтириш берилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 2 апрель куни бошқарма бошлиғининг ўринбосари Б.Насриддинов томонидан ундирувчининг турмуш ўртоғи қабул қилинди. Йўлланган мурожаати юзасидан қисқа муддат ичида ҳужжат ижросини таъминлаш бўйича тегишли топшириқ берилди.
Ундирувчи М.Азимов томонидан қабул қилиниши лозим бўлган ижро ишига оид бошқа тегишли ҳужжатлар тўпланиб, тақдим этилиши билан иш ҳақи ундириб берилиши таъминланади.
Бироқ, ижро ишига амалда тараф ҳисобланмаган фуқаро Фотима Жўраева ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган карикатура орқали идора шаънини обрўсизлантиришга қаратилгани ва бунинг жавобгарлик келтириб чиқишини унутмаслиги лозим.
Мажбурий ижро бюросининг
Наманган вилоят бошқармаси
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Наманган вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди