06:30 / 03.04.2024
96

Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Россия Бош прокурорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия бош прокурори И.Краснов таклифига биноан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги прокуратура органлари делегацияси Россияга ташриф буюрди.

Мазкур ташриф доирасида жорий йилнинг 2 апрель куни икки давлат назорат органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Конструктив мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик масалалар, шунингдек, алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон бош прокурори прокуратура органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб, трансмиллий уюшган жиноятчиликка, жумладан терроризмга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш заруратини таъкидлаб ўтган.

Учрашув якунига кўра Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасида 2024—2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди