12:09 / 05.04.2024
263

Гиёҳванд модда савдосига аралашган Ангрен шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими қамоққа олинди

Гиёҳванд модда савдосига аралашган Ангрен шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими қамоққа олинди
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, 2024 йил 3 март ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан Ангрен шаҳрида “Қорадори-24” тадбири ўтказилган.

Тадбирда Ангрен шаҳар ИИБ ТҚҲ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Р.Ю. бошқарувида бўлган Cobalt машинаси кўздан кечирилганда 4 дона қоғоз ўрамда бўлган гиёҳванд моддага ўхшаш сақичсимон модда топилган.

2024 йил 4 апрел куни ўтказилган суд-кимёвий экспертизаси хулосасида ушбу модда гашиш гиёҳванд моддаси экани аниқланган.

Дастлабки суриштирувда тезкор вакил шериги фуқаро Ш.Ж. билан гиёҳванд моддани сотиш учун сақлаб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Р.Ю. ва фуқаро Ш.Ж.га нисбатан Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси, 3 қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тезкор ходим ва унинг шеригига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б” банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳванд модда савдосига аралашган Ангрен шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими қамоққа олинди