20:45 / 05.04.2024
175

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хиванинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хиванинг тарихий обидаларини зиёрат қилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимги Хиванинг Ичан-қалъа мажмуаси тарихий обидалари ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
“Очиқ осмон остидаги музей” сифатида танилган Хива яхлит ёдгорлик сифатида Марказий Осиёда сақланиб қолган ягона шаҳардир. Бу ерда 120 дан ортиқ меъморий обидалар жойлашган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
1990 йилда Хива шаҳри ЮНЕСКО нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1997 йилда унинг 2500 йиллиги нишонланган. 2020 йилда шаҳар туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди, 2024 йилда эса ислом дунёсининг туризм пойтахти бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Нуриллабой саройи ХХ аср бошларида бунёд этилган. Мажмуа мадраса, 100 дан ортиқ хоналар, галереялардан иборат. Сарой хоналарини безашда нафақат хивалик моҳир усталар, балки чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этган, улар саройнинг шарқона қиёфасига Европанинг модерн услубини сингдирганлар. Хоналарнинг ички кўриниш, каминлари, Венеция ойналари ва тилла суви югуртирилган бронзадан ишланган, биллур илгакли қандиллари билан ажралиб туради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Хива тарихи ва унинг фан ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ҳудуднинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги ҳикоялар қозоғистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хиванинг тарихий обидаларини зиёрат қилди