Покистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимига қўнғироқ қилиб, унинг қизи йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олгани ва даволаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказиш лозимлигини айтиб, пул ундирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар берди.
Қайд қилинишича, 4 апрел куни номаълум аёл Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хавфсизлик постидаги телефон рақамига қўнғироқ қилган. У ходимга қизи йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олгани, уни даволаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказиш лозимлигини айтиб, 20 минг доллар сўраган.
Қўриқлаш хизмати ходими фирибгар қўнғироқ қилаётганини англаб, «қизини қутқариш учун» учрашишга ва пул беришга тайёрлигини айтган. Аёл Покистон элчихонаси яқинида учрашув тайинлаган, лекин пулни олиб кетиш учун ўзи келмаслигини, ўрнига Руслан исмли танишини юборишини айтган.
Шундан сўнг, ушбу шахс тайинланган жойда қўлга олиниб, Яккасарой тумани ички ишлар бўлимига олиб борилган. У Чилонзор туманида яшовчи Самандар исмли 23 ёшли йигит экани аниқланган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув давомида унинг шериги аниқланиши, шунингдек, бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилиши таъкидланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди