11:56 / 06.04.2024
87

SMS орқали сохта ҳавола жўнатиб, танишининг пулини ўзлаштирган аёл ушланди

SMS орқали сохта ҳавола жўнатиб, танишининг пулини ўзлаштирган аёл ушланди
Фото: Сyber102
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи 52 ёшли Р.Н. (аёл) ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 1 550 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 33 ёшли Ю.А. (аёл) содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Ю.А. жабрланувчи Р.Н.нинг яқин таниши экани, шунингдек унга билдирмасдан СМС-хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 1 550 000 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.А.инг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » SMS орқали сохта ҳавола жўнатиб, танишининг пулини ўзлаштирган аёл ушланди