12:45 / 06.04.2024
203

Мудофаа вазирлиги пойтахт кўчалари бўйлаб ҳарбий техникалар ҳаракатланишидан огоҳлантирди

Мудофаа вазирлиги пойтахт кўчалари бўйлаб ҳарбий техникалар ҳаракатланишидан огоҳлантирди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, 6 апрель куни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ўқувлар бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмаларини баҳолаш мақсадида ташкил этилган. Тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.
"Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади", — дейилади хабарда.

Куни кеча Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон июль ойида Қозоғистон ҳудудида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиши тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мудофаа вазирлиги пойтахт кўчалари бўйлаб ҳарбий техникалар ҳаракатланишидан огоҳлантирди