17:49 / 06.04.2024
111

“Маҳалла еттилиги” тизимида ҳам ҳамкорликда иш олиб борилмоқда

“Маҳалла еттилиги” тизимида ҳам ҳамкорликда иш олиб борилмоқда
Яхши биламизки, Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йилнинг 26 сентябрида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўтказилган видео селектор йиғилишида бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Мазкур вазифа ҳамда тизим Бюро органлари томонидан ҳам амалда татбиқ этилиб, Бюро органлари ходимларига бир қатор енгиллик берибгина қолмай фуқароларга ҳам енгиллик яратмоқда.

Илгари битта қарздорга тегишли ўнлаб ижро ишлари юзасидан турли йўналишда хизмат қилувчи давлат ижрочилари ижро ҳаракатларини олиб борган бўлсалар, ҳозирда битта давлат ижрочисининг ижро ҳаракатлари натижасида ўнлаб ижро ишлари натижасида ҳал этилмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ўзларига бириктирилган маҳаллада “маҳалла еттилиги” фаолияти асосида ишлар ўз самарасини бериб, фуқаро О.Соатовга тегишли турли йўналишлардаги 8 та ижро ишлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ижобий ҳал этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Маҳалла еттилиги” тизимида ҳам ҳамкорликда иш олиб борилмоқда