Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига ушбу давлатлар ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлишга рухсат этилади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 6 апрель куни “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳат қилиш шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 2000 йил 7 июлдаги баённомани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.
Унга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 5 кундан 30 кунгача узайтирилади. Қозоғистон фуқаролари ҳам Ўзбекистон ҳудудида шундай ҳуқуққа эга бўлади.
Бир томон давлатининг фуқаролари, доимий яшаш жойидан қатъи назар, агар уларнинг бўлиш муддати 30 календарь кундан ошмаса, бошқа томон давлати ҳудудига кириши, чиқиб кетиши, транзит ўтиши, ҳаракатланиши мумкин.
Ушбу тартиб жорий этилиши ҳақида 2023 йилнинг октябрида маълум қилинганди. Бу тартиб кучга кириши учун икки мамлакат тарафидан тегишли давлат ички тартиб-таомиллари якунланиши талаб этилиши билдирилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди