Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилмоқда, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда.
2024 йилнинг уч ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
"Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқлар орқали турли радикал гуруҳларга аъзо бўлишдан сақланинг ва уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилманг. Фарзандларингиз ижтимоий тармоқларда қайси гуруҳларга аъзо бўлаётганини, қандай мазмундаги видео ва бошқа материалларни кўраётганлигини доимо назорат қилиб боринг.
Агар маҳаллангизда шу каби ёт ғоялар таъсирига тушган ёки бошқа шубҳали шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки ҳудудий профилактика инспектори ёхуд яқин орадаги ИИБ га мурожаат қилишингизни сўраймиз", — дейилади идора хабарида.
Декабрь ойининг бошларида Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “кўча боллари” ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ҳамда қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берганди.
2 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қўлга олингани маълум бўлди. У атрофига жисмонан бақувват шахсларни тўплаб, қарздорлик ва бошқа муаммоларни қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш билан шуғулланган. 3 декабрь куни эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни қўлга олди.
Кўп ўтмай Тошкент шаҳрида профилактик тадбир давомида Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев ҳам ушланди. 1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилган. Март охирларида унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани маълум бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди