Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда қўлга тушган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 8 апрел куни Қашқадарё вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди