15:53 / 10.04.2024
116

670 минг рублни божхонадан ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган аёл тўхтатиб қолинди

670 минг рублни божхонадан ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган аёл тўхтатиб қолинди
Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати
Тошкент вилоятида нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди, деб хабар беради вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, қўшни давлатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётган вақтида хатти-ҳаракатларида шубҳа пайдо бўлгани сабабли божхона ходими белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказган.

Натижада оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ёзма равишда декларацияланмаган 670 минг Россия рубли миқдоридаги хориж валютаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 миллион сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 670 минг рублни божхонадан ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган аёл тўхтатиб қолинди