Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди. Уларнинг бири ҳали ҳам қидирилмоқда. Бу ҳақда RTV каналида лавҳа берилди.
Тошкент шаҳри ФВБ матбуот котибининг Kun.uz’га хабар беришича, бахтсиз ҳодиса 10 апрел куни содир бўлган.
Дастлабки тахминлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, 5 ёшли бола канал қирғоғида ўйнаб юрганида, эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб, оқиб кетган. Буни кўрган аёл киши уни қутқармоқчи бўлиб сувга тушган ва у ҳам кучли оқим оқибатида сувга ғарқ бўлган. Бунга гувоҳ бўлган яна бир шахс уларни қутқармоқчи бўлиб, сувга сакраган ва оқимга дош беролмай, чўкиб кетган.
Аёл ва бола бир-бирига қариндош эмаслиги таъкидланмоқда, уларнинг жасади топилган. Учинчи шахснинг жасади қидирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди