10 апрел куни Тошкентдаги Бўрижар каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи қисмида уч киши чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Kun.uz'га маълум бўлишича, қурбонлардан икки нафари – она-бола (бирламчи хабарда улар қариндош эмаслиги айтилганди). Кейинроқ жасади топилган учинчи қурбон – эркак эса уларни қутқармоқчи бўлган.
Воқеа тафсилотларидан хабардор манбанинг билдиришича, 5 ёшли бола қирғоқда ўйнаб, тасодифан сувга тушиб кетган. Уни кўрган эркак болани қутқариш учун сувга сакраган, бироқ кучли оқим туфайли у ҳам чўкиб кетган. Боланинг онаси ҳам уларни қутқармоқчи бўлиб, ёрдам беришга ҳаракат қилган, лекин уни ҳам сув оқими олиб кетган.
Чўкиб кетган 35 яшар аёл ва 5 яшар бола Россия фуқаролари бўлган. Учинчи қурбон ўрта ёшлардаги Хитой фуқароси экани аниқланди.
Ҳозирда учала жасад ҳам сувдан олиб чиқилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди