13:00 / 14.04.2024
170

Марказий Осиё бўйлаб туристик поезд ҳаракатини бошлади

Марказий Осиё бўйлаб туристик поезд ҳаракатини бошлади
Фото: Видеодан кадр
Марказий Осиёнинг уч мамлакати – Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон бўйлаб туристик чартер поезд ҳаракатланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2013 йилда “Ўзбекистон темирйўллари” ҳамда Германиянинг “Lernidee Erlebnisrisen” туристик компанияси ҳамкорлигидаги “Orient Silk Road Express” туристик чартер поезди қатнови йўлга қўйилган.

Жорий йил 29 март куни Германиянинг “Lernidee Erlebnisrisen” компанияси “Қозоқ туризм” миллий компанияси билан ҳамкорликда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан навбатдаги туристик чартер поезд ўз ҳаракатини бошлаган.

Ҳозирги кунда “Orient Silk Road Express” белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда. Поезд “Олмаота — Балиқчи — Бишкек — Туркистон — Самарқанд — Қамаши — Шаҳрисабз — Бухоро — Хива — Тошкент — Хива — Бухоро — Шаҳрисабз — Қамаши — Самарқанд — Туркистон — Бишкек — Балиқчи — Олмаота” йўналишида ҳаракатланади ва турли давлатлардан келган хорижий сайёҳларига хизмат кўрсатади.

Қайд этилишича, ушбу туристик чартер поезди 11 кун давомида Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланади ва сайёҳлар бу кунлар давомида юртимизнинг тарихий шаҳарларини томоша қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий Осиё бўйлаб туристик поезд ҳаракатини бошлади