14:43 / 14.04.2024
86

Андижонда Тelegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган 22 ёшли йигит ушланди

Андижонда Тelegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган 22 ёшли йигит ушланди
Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази
Андижон вилоятида Тelegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган 22 ёшли йигит ушланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи 26 ёшли аёл А.С. ИИБга мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида номаълум шахс томонидан банк картасидаги 4 млн 570 минг сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи 22 ёшли Ж.Р. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Р. Тelegram орқали жабрланувчи аёл билан танишиб, унинг аёллар кийим-кечакларини сотиб беришга келишиб, олдиндан 4 млн 570 сўм пулларини банк картасига ўтказдириб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Р.нинг содир этилиб, фош қилинмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “г” бандларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда Тelegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган 22 ёшли йигит ушланди