
Фото: ЙҲХБ
Самарқанд вилояти Ургут туманида ҳаракатланиб кетаётган машина ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилганда ундан қорадори топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 13 апрел куни соат 17:50 ларда Ургут тумани Навоий шоҳкўчасида ҳаракатланиб келаётган “Кобалт” Ургут тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган.
Ҳужжатларни кўздан кечириш давомида ҳайдовчи ўзини шубҳали тутгани сабабли соҳавий хизмат ходимлари ва холислар иштирокида машинанинг салони кўздан кечирилган.
Шунда машинада елим пакетга ўралган тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли ёпишқоқсимон, тахминан оғирлиги 600 грамм бўлган опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар