Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Monza автомашинаси ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезликни белгиланган меёрлардан ошириб, хавфли ҳолатлар қилиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 7 апрель куни, Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида, ҳайдовчи, Ю.С. ўзининг Monza автомашинасида автобус бўлакка кириб, светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган, ушбу қоидабузарликни визуал ҳолатда кўрган ЙПХ инспектори, уни тўхтатиш учун махсус восита орқали ишора беришига қарамасдан ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан кетиб қолган.
Бундан ташқари, қоидабузар ҳайдовчи ўзининг ушбу хатти-ҳаракатларини йўловчи сифатида кетаётган дўсти Р.А.га тасвирга олдириб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида, қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб унга нисбатан қонуний чора кўрилган, йўловчи Р.А. бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди