Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги вазирлар стратегик мулоқотида иштирок этиш учун Ўзбекистонга Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд, Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий, Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё ва Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заянийлар бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди.
Ўзбекистон етакчисининг қабулида томонлар билан мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги салоҳиятни самарали рўёбга чиқариш масалаларини кўриб чиқишган.
Жумладан, Саудия Арабистони ТИВ раҳбари билан минтақавий кун тартибидаги бошқа масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазият ва Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.
Ўмон Султонлиги делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда фаолият юритаётган қўшма инвестиция компаниясининг лойиҳалар портфелини кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.
Банк соҳасини ривожлантириш, рақамли технологиялар, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим каби устувор йўналишларда янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш таклиф қилинди.
Шунингдек, Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё билан яқин фурсатда икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар, қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш борасида фикр алмашилди.
Баҳрайн Подшоҳлиги делегацияси билан эса икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ҳамда сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди