309
Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл, “дефектолог” Д.Ж.га тегишли “Овоз” маркази ташкил этилгани ҳақида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мутасадди идоралар билан биргаликда мазкур ҳолатни ўрганди.
Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълумотларига кўра, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида фуқаро Д.Ж.га тегишли “Овоз” номли ҳеч қандай таълим муассасаси қайд этилмаган бўлиб, мазкур ҳудудда сўнгги вақт мобайнида ҳам бундай турдаги ҳеч бир нодавлат таълим муассасаси очилмаган.
Аниқланишича, “Овоз” МЧЖга тегишли “Овоз академияси ўқув маркази” Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу марказ Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида ижара шаклида ўз фаолиятини бошлаган. Д.Ж. эса ушбу масканнинг очилиш маросимига ташкилотчилар томонидан реклама мақсадида таклиф этилган.
Жорий йилнинг 27 февраль куни Д.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши тергови давомида Д.Ж.нинг болалар дудуқланиши муаммосига оид ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши тўхтатилган бўлиб, у бундай хизмат кўрсатишни давом эттирмаслик юзасидан тегишли тартибда огоҳлантирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда”
Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади
Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео)
Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди
Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди
Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби